АҚШ ҳукумати Ироқ собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн қўлга олинган пайтда унинг ëнидан чиққан 750 минг доллар қаердан олинганини ўрганмоқда.

АҚШ Молия Вазирлиги вакили Хуан Заратенинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, шу йилнинг март-апрел ойларида, Ироқ урушининг бошида Саддам ва унинг оила аъзолари Ироқ Марказий Банкидан бир миллиард доллар нақд пул олган.
Шунингдек, Зарате тергов жараëнида Ироқда коалиция кучларига қарши курашаëтган жанггарилар қай йўл билан молиявий таъминланаëтганини аниқлашга умид қилмоқда.