Бугун Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишер Исроилни хавфсизлик тўсиғини чегара чизиғида эмас, балки фаластинликларнинг ерида ўрнатаëтгани учун танқид қилди.

Фаластин расмийлари Исроил ҳукумати ушбу хавфсизлик тўсиғи орқали чегарани бир томонлама белгилаб олаëтган бўлиши эҳтимолидан хавотир олмоқдалар.
Исроил ҳукуматига кўра, хавфсизлик тўсиқлари доимий эмас ва бу фаластинлик қуролли гуруҳларнинг ҳужумларини тўхтатишга қаратилган.