Бугун Украина ҳарбий вертолëти ҳалокатга учрагани оқибатида экипажнинг уч аъзоси ҳалок бўлди.

Украина расмийларига кўра, вертолëт Россия чегараси яқинидаги Озаречи минтақасида қулаб тушган. Ҳалокат сабаблари текширилмоқда.
Ўтган июл ойида Украинада авиация кўргазмаси ўтказилаëтган пайтда ҳарбий учқуч томошабинлар устига қулаб тушгани оқибати 77 киши ўлган эди.