Бугун Европа Иттифоқи Афғонистон полиция кучларини қўллаб-қувватлаш ва наркотиклар савдосига қарши курашиш учун қўшимча 50 миллион евролик ëрдам беришини маълум қилди.

Европа Иттифоқи 2003 ва 2004 йилларда Афғонистондаги қайта қуриш ишлари учун 400 миллион евро ажратган.
Европа Иттифоқи расмийларига кўра, Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ëмонлиги ва гиëҳванд моддалар етиштириш давом этаëтгани энг жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.