Бугун жанггариларнинг Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятига қилган ҳужуми оқибатида хавфсизлик хизмати ходимларидан бир киши ҳалок бўлди ва жанггарилар қишлоқдаги бир мактабга ўт қўйдилар.

Полиция воқеа юзасидан текширув ишлари олиб бормоқда ва ҳужум қилганликда Толибон жанггариларини айбламоқда.