Ироқда зўравонликлар давом этмоқда.

Кеча Бағдодда шиа мазҳабига мансуб расмийга қарши суиқасд уюштирилди. Ўтган тунда содир этилган ҳужум оқибатида бир АҚШ аскари ҳалок бўлди.
Ироқ Исломий Инқилоб Олий Кенгаши аъзоси Муҳаннад Ал-Ҳаким кеча Бағдоддаги уйидан чиқаëтганида ўлдириб кетилди. Марҳумнинг дафн марасими бугун бўлиб ўтди.