АҚШнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Озодлик Уйи" мустақил ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2003 йилда 25 мамлакатда эркинликлар сезиларли даражада кўпайган. Осиë, Яқин Шарқ ва собиқ Совет Иттифоқининг 13 мамлакатида бу соҳада орқага кетиш кузатилган.
"Озодлик Уйи" ташкилоти матбуот вакили Майкл Голдфарбнинг Озод Европа-Озодлик радиосига айтишича, Ўзбекистонга ўхшаган айрим давлатларда терроризмга қарши кураш баҳонасида эркинликлар чеклаб қўйилган.
" Айрим мамлакатларнинг глобал терроризмга қарши курашда кескин чора-тадбирлар қўллашига қарамай, дунë миқëсида эркинликлар анча ривожланган",- дейди "Озодлик Уйи" матбуот вакили.