Вашингтон расмийлари ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Афғонистоннинг янги Конституцияси бўйича Лоя Жирға йиғилишида муваффақиятга эришилаётганидан мамнуният билдирдилар.

Кобулда сўзлаган АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод Лоя Жирға кучли салоҳиятга эга бўлган Президентлик тизимини яратиш устида ишлаётганини билдирди.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Лоя Жирға йиғилишининг биринчи кунида 500 нафар делегат Афғонистоннинг янги Конституцияси бўйича сезиларли муваффақиятга эришганларини билдирди.
Бугун Лоя Жирға йиғилишининг еттинчи куни ниҳоясига етди.