Бугун Токиода Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Содиқ Сафаев Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳаво қатновини йўл қўйиш ҳақидаги келишувни имзолади.

Мазкур келишувга кўра, Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Тошкентдан Токиога ҳафтада икки марта ва Осакага эса ҳафтада уч марта учади.
Айни пайтда, расмий Токио Ўзбекистон ҳукуматининг 40 ëш ходимини Япония университетларида ўқитиш учун 1 миллион 200 минг доллар грант ажратишини эълон қилди.