8 декабр, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Президенти томонидан эълон қилинган амнистиянинг қамоқда ëтган журналист Руслан Шариповга нисбатан тадбиқ этилмаслиги маълум қилинди.

Ўзбекистон расмийси Михайл Гуревич, Шарипов оғир жиноят содир этгани, амнистия эса фақат енгил жиноят содир этган маҳбусларга нисбатан тадбиқ қилинишини билдирди.
Руслан Шарипов вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилганликда айбланиб, тўрт йил озодликдан маҳрум этилган. Ўтган ойи у “қийноқ ва таҳдидларга учраганим туфайли ўзимга қарши қўйилган айбларни эътироф этишга мажбур бўлдим”, дея баëнот берган эди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, Шарипов Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилгани сабабли қамоқда ëтганини билдирмоқда.