Миср Ташқи Ишлар Вазири Аҳмад Махер Қуддусда ўзига қарши қилинган ҳужум Мисрнинг Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатиш ҳаракатларини қийинлаштиришини билдирди.

Кеча Махер Исроил раҳбарлари билан музокаралар ўтказганидан кейин намоз ўқиш учун Қуддусдаги Ал-Ақса жоме масжидига борганида, бир гуруҳ фаластинликлар томонидан ҳақорат қилинди. Бу одамлар Махерга қарата оëқ кийимларини отишиб, “сотқин”, дея қичқиришди.
Фаластин делегацияси Миср ҳукуматидан афв сўраш учун бугун Қоҳирага борди.