Бугун Покистон маҳкамаси икки франциялик журналистни гаровга пул қўйиши эвазига озод қилди.

Бу журналистлар Покистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги Балучистон вилоятига визасиз борганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Хабарларга қараганда, Покистон маҳкамасининг қарорига кўра, франциялик журналистларнинг ҳар бири гаров сифатида 1.750 доллар тўлаган.