Бугун Афғонистон Ички Ишлар Вазири Али Аҳмад Жалолий “толиблар” томонидан гаровга олинган икки ҳиндистонлик инженер озод этилганини маълум қилди:

“Ҳукумат расмийларининг илтимосига кўра, маҳаллий қабила бошлиқлари ва оқсоқоллар икки ҳиндистонликни гаровга олган шахсларни уларни шартсиз озод қилишга кўндирдилар”, - деди Афғонистон расмийси. Унга кўра, бу икки ҳиндистонлик Кобулдаги Ҳиндистон элчисига топширилади.
Ҳиндистонлик инженерлар 6 декабр куни Зобул вилоятида гаровга олинган эди.