Бугун Москвада Россия Президенти Владимир Путин ва Грузия президенти вазифасини бажараëтган Нино Буржанадзе мамлакатлари ўртасидаги алоқаларда янги ижобий саҳифа очилишига умид билдирдилар.

4 январ куни Грузияда президентлик сайловини ўтказиш режалаштирилган.
Путин Россия мазкур сайлов олдидан Грузиядаги вазиятга нисбатан бефарқ қололмаслигини таъкидлади.
Буржанадзенинг Россия Мудофаа Вазири Сергей Иванов билан Россия қўшинларини Грузиядан олиб чиқиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Россия 1999 йилдан бери Грузиядан ўз қўшинларини олиб чиқишни пайсалга солмоқда.