Япония матбуоти хабарга кўра, Ироқда АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига ëрдам кўрсатиш мақсадида Япония Ҳарбий Ҳаво Кучлари аскарлари Кувайтга жўнай бошлади.

Режа бўйича Япония ҳарбийлари Кувайтда фаолият олиб боради ва январ ойидан бошлаб Ироққа дори-дармон ва озиқ-овқат етказиб беради. Япониянинг қуруқликдаги кучлари феврал ва март ойларидан бошлаб Ироқ жанубида қайта қуриш ишларига ëрдам беради.