Бугун Афғонистонда АҚШ аскарлари уч нафар Толибон жангарисини отиб ўлдирдилар.

Хўст шаҳри қўмондони Ҳиял Боз Хонга кўра, толиблар вилоят разведка хизмати раҳбари ўринбосари Қудратулло Мандозайни ўлдирганлар. Пистирмани тарк этганларида эса улар АҚШ қўшинларига дуч келганлар.
Толибон ҳаракати матбуот вакили, Қудраттуло Мандозай Толибон жангарилари томонидан ўлдирилганини тасдиқлади. Вакилга кўра, тўқнашув натижасида тўрт Толибон жангариси ўлдирилган.