Олимлар Марс саëрасига йўл олган Бигл 2 космик кемаси билан алоқа тикланишидан ҳануз умидвор бўлишмоқда.

Бигл 2 24 декабр куни Марс сатҳига қўниши кутилаëтган эди. Космик модул саййора сатҳига қўниши билан Блур гуруҳи ижро этган мусиқий парчани ерга мужда ўлароқ юбориши кутилган эди. Аммо кемадан дом-дарак бўлмади.
Европа космик фазони ўрганиш агентлиги АҚШнинг Стенфорд университети обсерваторияси ходимлариога "Бигл"муждасини излаш борасида ëрдам сўраб мурожаат қилди.
4 январ куни марс Экспресс космик кемаси Бигл билан боғланишга уриниб кўради. Марс юзасини ўрганиш учун уютирилган "Бигл" сафари 300 миллион еврога тушди.