Ҳиндистон Бош вазири Атал Бихари Важпаи якшанба куни Исломободда бошланажак минтақавий саммитда Покистон Президенти Парвез Мушарраф билан иккитомонлама музокаралар ўтказмоқчи эмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Сўнгги 5 йил давомида ораларида икки марта уруш бошланиб кетиши хавфи пайдо бўлган икки мамлакат - Ҳиндистон ва Покистон раҳбарларининг сўзлашувлар ўтказиши кутилмоқда. Улар билан биргаликда минтақавий ҳамкорлик масалаларини Жанубий Осиёнинг яна беш давлати раҳбарлари муҳокама қилади.
Бугун Исломобод аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини Покистон ҳукумати раиси Зафарулло Хон Жамолий кутиб олди.