Бугун Москвада Россия ва Хитой расмийлари Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар яратиш дастури борасидаги келишмовчиликлар юзасидан олти давлат иштирокида навбатдаги музокараларни уюштириш масаласини муҳокама қилдилар.

Россия расмийларига кўра, Вашингтон ва Пхенян учрашув кун тартибидаги масалалар хусусида келиша олмаëтгани туфайли, мазкур музокаралар жорий ойда ўтказилмайдиганга ўхшайди. Бу ҳақда бошқа маълумот берилмади.