Бугун АҚШ мутасаддилари Америкага бораëтган чет элликларнинг фотосуратлари ва бармоқ изларини олишга бошладилар.

Ушбу янги хавфсизлик чораси 28 давлатдан ташқари қолган барча мамлакатлардан Америкага саëҳат қилувчиларга тааллуқли экани билдирилди. Европа ва бошқа бир неча давлат фуқароларига Америкага 90 кунгача визасиз боришларига рухсат берилган.
АҚШ расмийларига кўра, Америкага келган чет элликнинг фотосурати ва бармоқ излари унинг жиноий ишлар ëки террорчиликка алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш учун текширилади.