Бугун Эрон ҳукумати Миср билан дипломатик алоқаларни қайта тиклашни хоҳлашини билдирди.

Деярли 25 йил аввал Миср Исроил билан тинчлик келишуви имзолагани ва ҳокимиятдан четлаштирилган Эрон шоҳига бошпана берганидан кейин Теҳрон Қоҳира билан дипломатик алоқаларни узган эди.
Эрон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот вакилига кўра, расмий Теҳрон ўшанда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун Қоҳира билан дипломатик алоқаларни узган. Аммо энди эса, дейди у Эрон-Миср алоқалари қайта тикланишидан фаластинликлар манфаатдор бўладилар.