Ўтган йили турли мамлакатларда 42 журналист ўзининг профессионал фаолиятини бажариш давомида нобуд бўлгани ва 750дан ортиқ журналист ҳибсга олингани билдирилди.

Париждаги “Чегара Билмас Мухбирлар” ташкилотининг бугун эълон қилинган йиллик ҳисоботида ëзилишича, Яқин Шарқ матбуот эркинлиги учун энг ëмон минтақа бўлиб қолмоқда. Бу минтақада 16 журналист ҳалок бўлган. Ушбу ҳисоботда Ироқдаги Америка ҳарбийлари камида беш журналист ҳаëтига зомин бўлганликда айбланади.
“Чегара Билмас Мухбирлар” ташкилотининг ҳисоботида, шунингдек, Россия, Беларус, Украина, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа бир неча мамлакатда журналистлар тазйиқларга учраëтгани танқид қилинади.