Бугун Шимолий Корея ҳукумати муросали ҳаракат сифатида ядровий қуроллар ишлаб чиқариш ва уларни синовдан ўтказишни тўхтатишни таклиф қилди.

Расмий Пхенян ўзининг ядровий соҳадаги фаолиятини тўхтатиши эвазига Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга ëрдам бериши ва мамлакатни террор ҳомийси сифатида айбламаслиги кераклигини билдирди.
Вашингтон маъмуриятига кўра, ҳар қандай муросадан аввал, Шимолий Корея ўзининг ядровий қуроллар яратиш дастуридан бутунлай кечиши лозим.