Бугун Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзов имзолаган фармонга кўра, бундан буëн чет элга саëҳат қилувчи Туркманистон фуқароларидан мамлакатдан чиқиш визаси талаб қилинмайди.

Собиқ Совет Иттифоқи давридан қолган мазкур виза режими 2000 йили Туркманистонда бекор қилинган эди. Аммо 2002 йил ноябр ойида Ниëзов жонига суиқасд уюштирилгани даъво қилингандан кейин, мамлакатдан чиқиш виза тартиби қайта жорий этилган эди.
Ниëзов томонидан имзоланган бошқа бир фармонга кўра, Туркманистонда бепул тиббий хизмат чекланди. Энди мамлакат аҳолисининг аксарияти учун тиббий хизмат пуллик бўлади.
Жорий йилда Туркманистон соғлиқни сақлаш секторида 15 минг иш жойи қисқартирилди.