Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистонга расмий ташриф билан борди Қозоғистон пойтахти Остонада Путиннинг мамлакат Президенти Назарбоев билан музокоралар олиб бориши ва мухим келишувларга, жумладан "Бойқўнғир" космодроми ижараси юзасидан янги келишувга имзо чекиши кутилмоқда.

Россия хар йили Қозоғистонга "Бойқўнғир" ижараси учун йилига 115 миллион доллар тўлайди. Ижара шартномасининг яна 50 йилги чўзилиши имконияти ташриф доирасида кўриб чиқилади.
Шунингдек Путин ва Назарбоев Каспийдаги нефт заҳираларини биргаликда ўзлаштириш режаларини ҳам муҳокама қилишади.
Баъзи хабарларда икки давлат раҳбарлари Россия-Қозоғистон чегараларининг делимитация қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўриб чиқиши айтилмоқда.