Таиланд хукумати хусусий исломий мактаблар фаолиятини тафтиш қилмоқда.

Расмийлар айни мактабларда экстремистлар таëрланаëтганлигини тахмин қилишмоқда.
Таиланд жанубидаги харбий база ва ҳукуматга қарашли мактабларга тажовузлар уюштирилганидан бир хафта ўтиб хусусий исломий мактабларда тафтиш бошланди.
Кўпчилигини Буддага сиғинувчилар ташкил қиладиган Таиланд жанубида 6 миллион мусулмон яшайди.
Бу худудда 300та исломий мактаб мавжуд.