Бугун Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида икки фаластинлик ҳалок бўлди.

Айни пайтда Калкилия шахри яқинидаги яҳудийлар истиқомат қиладиган Карней-Шомрон қишлоғида бир фаластинликнинг жасади топилган.
Фаластинлик ўзи портлатмоқчи бўлган бомбанинг қурбони бўлгани таҳмин қилинмоқда.
Яна бир фаластинлик 18 яшар йигит Наблус шахрида Исроил харбийлари билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлди.
Қўмондонлик хабарига кўра фаластинликлардан иборат оломон Исроил патрули устига ëнилғи тўлдирилган шиша ва тош ирғитганидан кейин харбийлар ўқ узишган.