Афғонистоннинг Жалолобод шахридаги мавзе ракетадан ўққа тутилди.

ДПА агентлигининг маҳаллий расмийларга таяниб билдиришича хужум оқибатида бир аëл ярадор бўлган.
Мамлакатнинг Хелманд вилоятида кеча кечқурун мина қўйишга уринаëтган 4 нафар Толибон жанггарилари ўлдирилган эди.
Кеча Толиблар Покистон чегарасидаги Афғонистон харбий постига хужум уюштиришди.
Хужум оқибатида беш нафар Афғон харбийси ҳалок бўлди ва уч нафари яраланди.