Бугун Россия маҳкамаси Адам Деккушев ва Юсуф Қримшамхаловни 1999 йили Москва ва Волгодонскдаги турар-жой бинолари портлатилганига алоқадорликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Мазкур портлашлар оқибатида тахминан 300 одам нобуд бўлган эди.
Маҳкама қарорига кўра, Деккушев ва Қримшамхалов Қорачой-Черкасиядан бўлгани туфайли бу ўлка ҳокимияти портлашлар оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига 138 минг доллар товон тўлайди.
Россия расмийлари чеченистонлик қуролли гуруҳларни Москва ва Волгодонскдаги портлашларни уюштирганликда айблаган эдилар.