Кеча Кобул аҳолиси ўтган узоқ йиллардан бери биринчи марта телевидение орқали аëл қўшиқчиларнинг концертини томоша қилишга муяссар бўлди.

1990 йилдан буëн Афғонистон телевидениесида аëлларнинг чиқиши таъқиқланган эди. 2002 йилда Президент Хамид Карзай бошчилигидаги ҳозирги ҳукумат ҳокимиятга келганидан кейин, аëлларга телевидение орқали фақат ахборот дастурларини тақдим қилишга рухсат берилган эди.