Бугун Эрон Вице-Президенти Муҳаммад Сатарифар кўплаб ислоҳотчи депутатларнинг келаси ойга белгиланган парламент сайловларида қатнашиши таъқиқлангани ҳукуматни истеъфо беришга мажбур қилишидан огоҳлантирди.

Сатарифарга кўра, агар ҳукумат сайловларнинг эркин ва адолатли равишда ўтказилишини таъминлай олмаса, истеъфо беради.
Якшанба куни Эрон Васийлар Кенгаши тахминан 3 минг ислоҳотчининг парламент сайловларида қатнашишини таъқиқлаб қўйиши мамлакатда кучли норозиликка сабаб бўлмоқда. Ислоҳотчиларга кўра, консерваторлар ҳукмрон бўлган мазкур кенгашнинг қарори диний сабабларга асосланган.
Эрон раҳбари Оятулло Али Хаменеий ҳар сиëсий бўҳрон тезда ҳал этилмаса, бу иш билан шахсан ўзи шуғулланишини билдирди:
“Агар бўҳронга қонун доирасида ечим топилмаса, аввал ҳам содир бўлгани каби, бу иш билан шахсан ўзим шуғулланаман”, - деди Эрон раҳбари.
Кўплаб мамлакатлар Эрон раҳбариятини 20 февралга белгиланган парламент сайловларини эркин ва адолатли равишда ўтказилишини таъминлашга чақирмоқда.