Бугун АҚШ маъмурияти Грузиядан Россия қўшинларини олиб чиқиш ишларини молия билан таъминлашга тайëр эканини билдирди.

Грузия расмийлари мамлакатдан Россия қўшинлари тезроқ олиб чиқилишини талаб қилмоқдалар. Уларга кўра, Грузияда Россия ҳарбий кучларининг туриши икки мамлакат ўртасида нормал алоқалар ўрнатишга ҳалақит бермоқда.
Россия Грузиядан ўз қўшинларини олиб чиқиш учун камида 11 йил вақт берилишини сўрамоқда. Аммо Грузия расмийлари буни жуда узоқ муддат, дея қабул қилмаяптилар.