Бугун Тожикистон Олий Суди Ислом Уйғониш партияси раисининг ўринбосари Шамсиддин Шамсиддиновни ватанга хоинлик қилганликда айблаб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Маҳкама Шамсиддиновни Тожикистон фуқаролар уруши давомида қуролли гуруҳ ташкил қилганликда айблади. Ислом Уйғониш партияси аъзоларига кўра, Шамсиддиновга қарши қўйилган айбловлар сиëсий сабабларга асосланган.
Тожикистон маҳкамаси Ислом Уйғониш партиясининг бошқа уч аъзосини 2000 йилда Сўғд вилояти ҳокими ўлдирилганига алоқадорликда айблаб, 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.