Бугун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлари террорчилик ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Ташқи Ишлар Вазирлари хавфсизлик ва иқтисодий соҳаларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг доимий котибиятини очдилар.
Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазири Қосимжумарт Тўқаев аъзо давлатларни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентда Аксил Террор Марказини ташкил қилиш ҳақидаги келишувни қабул қилишга чақирмоқда. Мазкур марказ террорчи гуруҳлар ва шубҳали шахслар ҳақидаги маълумотлардан биргаликда фойдаланиш ишларини мувоффиқлаштириш билан шуғулланади.