Жаҳоннинг тўққиз шаҳрида бугун 2012 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича тадбирлар ўтмоқда.

Париж ва Лондонда тантаналар аллақачон бўлиб ўтди. Бошқа даъвогарлар – Москва, Ню-Йорк, Мадрид, Рио де Жанейро, Лейпциг, Хавана ва Истамбул шаҳарларидир. Ғолиб эса келаси йил июл ойида маълум бўлади. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ўйинлари 2004 йилда Афинада, 2008 йилда эса Пекинда бўлиб ўтади.