Россияда "Яблоко" етакчиси Григорий Явлинский ўзининг партияси бўлажак президентлик сайловларида қатнашмаслигини тасдиқлади.

"Яблоко" етакчисига кўра, Россияда демократик тизимнинг асосий элементлари йўқ, шу боис унда қатнашиш бефойда. Шунингдек, Явлинский Россияда 7 декабрда ўтган парламент сайловлари натижалари юзасидан даъво аризаси билан судга мурожаат этганини ҳам баён қилди. Мазкур сайловларда "Яблоко" партияси етарли овоз ололмай, Давлат Думасидан ўрин эгаллаш имконидан махрум бўлган эди.