Террорчилик Покистонда таг туби билан йўқ қилиниши керак.

Исломобод раҳбари Парвез Мушарраф бугун мамлакат ҳарбий раҳбарияти билан учрашув чоғида шундай баёнот берди.
Бир хафта олдин Покистон ҳарбийлари Афғонистон билан туташ Жанубий Вазиристон минтақасида, хусусан у ердаги Вана шаҳарчасида уйма-уй юриб рейдлар ўтказа бошладилар. Унгача эса Покистон ҳарбийлари "Ал-Қаида" гуруҳлари ана шу минтақадан панох топганликлари ҳақида разведка маълумотларини олишган.