Беш йил давомида ўлим жазоси ижро этилмай келинган Ливанда 17 январ куни қотилликда айбланган уч шахс қатл этилди.

Европа Иттифоқи ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари норозилигига қарамай, Байрут ташқарисида жойлашган қамоқхонада бир насроний, бир сунний мазҳабидаги мусулмон ва яна бир шиа мусулмони қатл этилди. Олий жазо ижро этилишидан олдин маҳкумларга ўз яқинлари ва диндорлар билан учрашишга рухсат этилди.