Япония Ироққа ҳарбий қўшинлар жўнатишни бошлади.

Бугун 30 япон ҳарбийси Кувайтдан Ироққа кирди.
Келаси бир неча ой давомида Ироқнинг Самава шаҳрида бир минг япон қўшинини ўрнатиш режалаштирилган. Япония ҳарбийлари Ироқда қайта қуриш ва инсонпарварлик ишлари билан шуғулланадилар.
Япония Иккинчи Жаҳон урушидан бери биринчи марта қуролли можаро юз бераëтган мамлакатга қўшинларини жўнатмоқда.