Бугун минглаб ироқлик шиалар Бағдодда юриш қилиб, бевосита сайловлар ўтказилишини талаб қилдилар.

Ироқлик шиалар раҳбари Оятулло Али ал-Систоний ҳокимиятни ироқликларга топириш борасидаги Америка режасини рад этмоқда. Мазкур режада жорий йилнинг июн ойида Ироқ муваққат ҳукуматини тайинлаш ва 2005 йилда сайловлар ўтказиш кўзда тутилади.
Бугун Нью-Йоркда БМТ Бош Котиби Кофи Аннан, АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти бошлиғи Пол Бремер ва Ироқ расмийларининг ушбу режани муҳокама қилишлари кутилмоқда.