Бугун Ҳиндистон Россиядан ҳарбий кема ва 12та учқични 1 миллард 600 миллион долларга сотиб олиш ҳақидаги келишувни имзолади.

Мазкур келишув Россия Мудофаа Вазири Сергей Ивановнинг Деҳли сафари давомида имзоланди. Ивановга кўра, ҳарбий кема ва МИГ-29 русумидаги учқичлар 2008 йилгача Ҳиндистонга етказиб берилади.