Бугун Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида портлаш уюштириши гумон этилган тўрт шахс ҳибсга олингани билдирилди.

Афғонистон расмийларига кўра, паранжи ëпинган тўрт эркак ëнидан гранаталар топилган ва улар Қандаҳор шаҳридаги марказий бозорда портлаш содир қилишни режалаштирган.

Ўтган ойда Қандаҳорнинг марказий бозорида бир худкуш портлаш содир қилгани оқибатида 15 одам яраланган эди.