Қўшма Штатлар маъмурияти ўтган икки йил давомида Тожикистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини маълум қилди.

Аммо Давлат Департаменти Тожикистонда террорчилик ҳужумлари рўй бериши таҳдиди мавжудлиги ва АҚШнинг Душанбедаги элчихонасида хавфсизлик чораларини кучайтириш давом эттирилишини баëн қилди.

Давлат Департаменти баëнотига кўра, АҚШнинг Тожикистондаги манфаатларига қарши террорчилик ҳужумлари содир қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас. АҚШ Давлат Департаменти “Ал-Қайда” гуруҳи билан алоқадорликда гумон этилаëтган “Ўзбекистон Ислом Ҳаракати”нинг жанггарилари Тожикистонда фаол ҳаракат қилмоқда, деб ўйламоқда.