Бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳрида портлаш юз бергани оқибатида яна икки Америка ҳарбийси ҳалок бўлди.

Бугун Ироқнинг Самарра шаҳрида рўй берган бошқа бир портлашда икки ироқлик нобуд бўлгани ва тахминан 40 одам, жумладан 7 нафар америкалик аскар яралангани билдирилди.
Айни пайтда, АҚШ Вице-Президенти Дик Чейни БМТ ва демократик давлатларни Ироқда демократик тамойилларни ривожлантириш учун ëрдам беришга чақирди:
“Биз демократик давлатлар ва БМТни Ироқ Бошқарув Кенгашининг илтимосига кўра, мамлакатдаги демократияга ўтиш жараëнини қўллаб-қувватлашга даъват қиламиз. Биз, шунингдек, Ироққа қарз берган барча мамлакатларни қарзнинг катта қисмидан кечишга чақирамиз”, - деди Дик Чейни.