Бугун Москвада Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэллга Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар ҳар доим барқарор бўлишини айтди.

Путин, шунингдек, ўтган бир неча йил давомида Россия ва АҚШ ўртасида яхши ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани туфайли икки томон ҳар қандай келишмовчиликларни музокаралар орқали ҳал қила олишини баëн қилди.
Колин Пауэлл ва Россия расмийлари Вашингтоннинг бу мамлакатдаги демократия борасидаги хавотирлари, Грузия ва Молдовадан Россия қўшинларини тезроқ олиб чиқиш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишига йўл қўймаслик масалаларини муҳокама қилмоқда.