Бугун Стокгольмда геноциднинг олдини олиш бўйича халқаро конференция иш бошлади.

Учрашувда чиқиш қилган БМТ Бош Котиби Кофи Аннан халқаро ҳамжамиятни 1990 йиллар давомида собиқ Югославия ва Руандада рўй берган оммавий қирғинларнинг олдини олиш учун жиддий чоралар кўрмагани учун танқид қилди.
Тахминан 60 мамлакатдан борган расмийлар уч кунлик анжуман давомида геноцид, оммавий қирғин ва этник тозалашларга йўл қўймаслик масалаларини муҳокама қилмоқдалар.
Урушга Қарши Халқаро ташкилот Швеция расмийларини Фаластин, Чеченистон ва курд намояндаларини Стокгольм конференциясига таклиф қилмагани учун танқид қилмоқда.