Бугун Қозоғистон Президентининг қизи Дариға Назарбоева парламентнинг 10 аъзоси ўзининг “Асар”, яъни “Хашар” партияси сафига қўшилганини маълум қилди.

Назарбоевага кўра, “Асар” партиясининг фракцияси матбуот ва сайлов қонунлари борасида парламентда олиб борилаëтган муҳокамаларга қатнашади.
Назарбоева “Асар” партияси жорий йилда режалаштирилган сайловда парламентдаги ўринларнинг 50 фоизини эгаллашини башорат қилди.
Яқинда “Асар” сиëсий партия сифатида руйхатдан ўтди. Қозоғистон Адлия Вазирлигига кўра, бу партиянинг 77 минг аъзоси бор.