Бугун Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий кўплаб ислоҳотчи номзодга парламент сайловида қатнашишга рухсат берилмагани борасидаги келишмовчиликларга қарамай, сайлов белгиланган муддатда, 20 февралда ўтказилишини маълум қилди.

Эрон Васийлар Кенгаши 8 мингдан ортиқ ислоҳотчи номзодни парламент сайловида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилган.
Кеча Эрон ҳукумати матбуот вакили, ҳукумат адолатсиз сайловни уюштирмайди, деган эди.
Аммо бугун Хотамий ҳукумат парламент сайловини эркин ва адолатли равишда ўтказади, деб баëнот берди.
Айни пайтда, Эрон ҳукуматининг кўплаб аъзолари агар барча ислоҳотчи номзодларга сайловда қатнашиши учун рухсат берилмаса, истеъфо беришларини билдиришмоқда. Бироқ Хотамий бу расмийлар истеъфосини қабул қилмаслигини таъкидлади.