Бугун Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасида ўтказган рейди давомида камида 8 нафар фаластинликни отиб ўлдирди.

Фаластинликларнинг “Исломий жиҳод” гуруҳи ўзининг 4 аъзоси ҳалок бўлганини билдирди.
Айни пайтда, Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта тиклашга ҳаракат қилаëтган АҚШ расмийси Жон Волф Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурей билан учрашди. Волф кеча Исроил расмийлари билан ҳам музокаралар ўтказган эди.