Бугун Саудия Арабистони Ички Ишлар Вазири шаҳзода Найиф Абдул-Азизнинг қайд этишича, жорий йилда ҳам дунëнинг турли мамлакатларидан тахминан 2 миллион мусулмоннинг ҳаж амалларини бажариш учун муқаддас Макка шаҳрига келиши кутилмоқда.

У Саудия кучлари ҳаж зиëратчилари хавфсизлигини таъминлашга тайëр эканини маълум қилди:
“Ички Ишлар Вазирлиги ҳаж пайтида ҳар доим ҳаж зиëратчилари хавфсизлигини таъминлайди. Ўтган йиллардаги сингари, жорий йилда ҳам ҳаж зиëратчиларининг ўз хавфсизлигидан хавотир олмасликларига умид қиламиз”, - деди Саудия Арабистони Ички Ишлар Вазири. У кеча Макка шаҳридаги хавфсизлик кучларининг тайëрлигини текширди ва ҳожилар учун ажратилган жойларни кўздан кечирди.
Ўтган йили Саудия Арабистони пойтахтида портлашлар юз бергани оқибатида 50дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.